Нигохдаги саволлар…

0
47


Қани энди бахт сотилганида, олиб берар эдим бир сенга. Фарқи қолмас ким билан уни, бўлишмоқлик истасан шунда.
Қани агар ишқ сотилганда, уни хам берардим бир сенга. Бўлишмагин мен билан уни, мен севаман, сен севсанг бўлди…

 

***

 

Ўзга сенга термулар бўлиб, гар суйганинг кўрмайман деса…минг тиллога бурканиб туриб бир бечора фақирдейинсан…
Оловлари ўзгани нечун, бунчаларам совитар қалбим…мен истаган нигохлар эса, аёзлари ёқар аламим…
Сен шундайин менга бегона, худди шундай мосдексан , нега?… Сен шундайин нолойиқ билсанг, сенга туйган хиссиётимга…
Мен бегона сенга шунчалар, сен эса қонимдексан нега?… Сен шундайин басирсан билсанг, қамаштирар бўлган мехримга…

Ўзга сенга жонин берай деб, мухаббати бўғзидан тутса, бунча қадрсиз у кўринар , худди шундай севмасанг агар…  
Ўзга нигох берган саволин, жавобини изларман сендан… Балки сенинг нигохингда хам, кимнидир саволи беркинар …
Иккимиз хам бирдекмиз шунда…

 

(c) Sayyod
 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here