ХИСОБОТ ВА ИЛК ҒОЛИБЛАР: #MAQOMCHALLENGE !

0
59


Илк ўзбек миллий халқона челленджи бўлган ва инстаграмда ўтказилган #maqomchallenge доирасидаги  танловга 1-сентябрь куни якун ясалиб, хисоблар  аниқланди ва шу кунга қадар  томоша қилинганлик сонлари қўйидагича:

 


1-ўрин метродаги ижро кўрилганлик сони 33 781 ,  Андижонлик Мадаминов Хаётуллонинг бу борадаги жамоатчилик жойидаги тарғиботини хам эътироф этмай илож йўқ.
https://www.instagram.com/p/BmvUeSDg_hY/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=2sscaxdeu8ad

2-ўрин комедик ёндошув билан ВИА БУНЁДКОР дея аталган видео кўрилганлик сони 32 989 .  Видео муаллифи Абдужаббор.
https://www.instagram.com/p/BnEJi4cFpAg/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=ejxkrmnler9y

 

3-ўринда Маданият вазирлигидаги ходимлари видеоси кўрилганлик сони  29 728 
https://www.instagram.com/p/Bmu7GrLg6Va/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=144udpw7xrls1

 

4-ўринда Мудофаа вазирлиги ходимлари видеоси кўрилганлик сони:  26 465
https://www.instagram.com/p/BnCOtD4Fjqs/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=1mmwiuwadr33j

 

5-ўринда Қорақалпоғистонлик жажжи ижрочи Мирислом видеоси кўрилганлик сони 19 623
https://www.instagram.com/p/Bmz6p3ZlZmd/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=izphsb9owdqm
 

6-ўринда хам ёш болакай ижроси ва унинг видеоси кўрилганлик сони: 19 488
https://www.instagram.com/p/Bmv5d0RgO7c/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=18abc9hptl3t8

 

7 -ўрин Азизбек Юсубжанов  ижросидаги видео кўрилганлик сони:  18 225
https://www.instagram.com/p/BmvKZO3gXe7/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=1mzrs9ods030c

 

8-ўринда Садоқат исмли аёл ижроси видеоси кўрилганлик сони: 18 802
https://www.instagram.com/p/Bm9KwFplkjG/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=19c48jhinml09

 

9-ўринда Хиндистондан куйлаб видео жойлаган ватандошимиз Алишер Киличев видеосини кўрганлик сони:  16 727
https://www.instagram.com/p/BnEOynOFr_H/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=1633t7jufvsgt

 

10-ўринда  Андижонлик йигитлар видеоси кўрилганлик сони:   15 792 

View this post on Instagram

Андижон! Эзиб эзибла дардарни тўкибла сочибла деган жойидан. #maqomchallenge интернет оламидаги халқона танлов! 6-10-сентябрь кунлари Шахрисабз шахрида ўтаётган MAQOM ART INTERNATIONAL FORUM доирасида инстаграмда халқона челлендж ташкил этилди ва у 3 йўналишда бахоланиб, 3 ғолибга совға  берилади: -Энг аъло ижро -Энг оммавий (видеонинг томошалар ва ёққанлик сони) -Энг аъло cover (ўзгача талқинда) Ғолиб топилганларга қимматбахо совғалар ва 9-сентябрь куни Шахрисабзда тантанавор  равишда совғалар топширилади. Шахрисабзга бориш-қайтиш йўл хақи хам  ушбу танлов хисобидан кечади. Ундан ташқари Озодбек Назарбеков @ozodbek_official_page нинг хам ушбу уч йўналишда бахоланишдан ташқари шахсий таъбига кўра ғолиб деб топганига “АЙФОН” телефон аппаратини совға қилади. У ғолибга хам 9-сентябрь куни Шахрисабзда тантанавор равишда топширилиб, йўл хақи танлов хисобидан кечади. Яна бир Азизжон исмли хомий тарафидан АЙФОН ва телевизор Sayyod.com лойиқ топган ғолибга топширилади ТАРТИБ: "СОҚИЙНОМАИ САВТИ КАЛОН" дан 1 байт ( 2 қатор)  ёки  2 байт (4 қатор)  куйлаб мобил телефонингизга видеога олиб #maqomchallenge  хештегини ёзинг ва инстаграм сахифангизга жойланг , биз хештег орқали видеоингизни ўзимиз топиб бахо берамиз. Максимум 1 минутлик  видеонинг боши ё охирида "МАҚОМ ЧЕЛЛЕНДЖ ЎЗБЕКИСТОН!" дейишни унутманг МАТН: "Келтурса  юз балони ўшал бевафо манга, Келсун агар юзумни эвурсам, бало манга! (1 байт) Нетгаймен ул рафиқ билаким, қилур басе Мехру вафо – рақибға, жавру жафо-манга." (2 байт) #maqomchallenge #maqom #mugam #artmaqom #maqomart #maqomart2018 #фестиваль #маком #фестивальмакома #фестивальмугам #мугам #sayyodcom #challenge #challenges #sayyodcom

A post shared by #ВиватХақиқат! (@sayyodcom) on

 

Демакки,   “Энг яхши ижро”, “Энг кўп кўрилганлик” ва “Энг яхши cover”  йўналишлари бўйича “Энг кўп кўрилганлик” борасида ғолиб аниқ!

Шахрисабзда кўришгунча  Мадаминов Хаётулло!

 

Танлов эълон қилинган пайти таниқли санъаткорлар танловда қатнашиб совғага эга бўлмаслиги ва улар фақат тарғибот сифатида қатнашаётганлигини айтгандик.  Бироқ санъат оламидан таниқли ва машхур бўлмасада аммо ёш ижодкору ва шоу-бизнеснинг бошқа вакиллари қатнашишганини инобатга олмай илож йўқ.

Шу сабабли хам “Ёш ижодкорлар ва санъат оламидагилар” деган янги йўналиши киритилиб, саралаб олинганлардан энг кўп кўрилганлик бўйича хам ғолибни аниқладик….ва у ғолиб хам Шахрисабзга таклиф этилиб унга хам қимматбахо совға тақдим этилади!

 

1-ўрин Клипмейкер режиссёр  Суннат Намозов  видеоси кўрилганлик сони:  50 034
https://www.instagram.com/p/BmuwHjsAWKH/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=1eknjr3vuyghk

 

2-ўрин ёш хонанда Холходжаев Акмал  видеоси кўрилганлик сони: -49 351
https://www.instagram.com/p/Bm5dAsmnFWN/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=ssfiocfuab9c

 

3-ўрин  “ЗеКаВерАп” иштирокчиларидан бири хонанда Захида видеоси кўрилганлик сони  38 671
https://www.instagram.com/p/Bm-zkR4HJo6/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=14fi01qfeufae

 

4-ўрин ёш хонанда Гуласал Абдуллаева синглиси билан дуэтда куйлаган видеоси кўрилганлдик сони: 30 808 https://www.instagram.com/p/Bmvla1QA7tz/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=1cohfc5mrtgb

 

5-ўрин қизиқчи Элмурод Хақназаров видеоси кўрилганлик сони:  29 574
https://www.instagram.com/p/BmvRPDLgvVE/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=8gvcmvf6ptb5

 

6-ўрин “Замин акапелла” гурухи видеоси кўрилгандик сони:  29 440 
https://www.instagram.com/p/BnBPPyZFWqr/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=1j5xe1hrp3bg8

 

7-ўрин ёш хонанда Имрон видеоси кўрилгандик сони: 27 641 
https://www.instagram.com/p/Bmtb9LpAsW8/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=ew1jr9bn3ftc

 

8-ўрин шоир, бастакор ва хонанда Якзон видеоси кўрилганлик сони:  26 544 
https://www.instagram.com/p/BmtOIVAgmYT/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=5rkjai6luawb

 

9-ўрин актёр ва бошловчи Сардор Садуллаев видеоси кўрилганлик сони: 25 896 
https://www.instagram.com/p/Bm3VDE3FYD4/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=119lz4tgyydba

 

10-ўрин ёш хонанда Гулирухсор  Жўраева видеоси кўрилгандик сони:  25 562 
https://www.instagram.com/p/Bmu8mRKghth/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=1hi4smrzpuduf

 

Ана энди, гарчан танловда иштирок этмасада аммо таниқли шахслардан #maqomchallenge да қатнашиб “Соқеъномаи Савти Калон”ни куйлаган хонандаларнинг видеосини кўрилганлик сонлари билан таништирамиз. 

Эслатиб ўтамиз, бу рейтингдаги кўрсатилган ўринлар ушбу қўшиқни  уларнинг ижро махоратига қараб белгиланмаган ва фақатгина кўрилганлик сони холос!

1-ўринда ўзгача йўналишда куйлаган Муниса Ризаева  
https://www.instagram.com/p/Bmuj7kYgkYt/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=p6tx7gs7tob8

 

2-ўринда Қизиқчи Ахмад Темуров. 
https://www.instagram.com/p/BmtNJbjhmbk/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=oee9bvtrpvcr

 

3-ўринда қизиқчи Дилшод Мирзамуродов 
https://www.instagram.com/p/BmtRv0fHkm1/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=6v5a43qy8a4b

 

4-ўринда хонанда Жахонгир Позилжонов
https://www.instagram.com/p/BmtGYreHLEH/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=yze5ct1m2q0f

 

5-ўринда нафақат ижроси билан балки видеодаги интригалари билан санъат оламида каттагина шов-шув кўтара олган  хонанда Озода Нурсаидова. 
https://www.instagram.com/p/Bm1JknaHpCS/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=we2bnuxrae52

 

6-ўринда хонанда Зиёда.
https://www.instagram.com/p/BmwYPKUHlhU/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=13mqz9agtoj3z

 

7-ўринда  овоз режиссёри  Валихон Зайнабиддинов (Жахонгир Позилжонов сахифасидан)
https://www.instagram.com/p/BmyUjWwHesS/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=1tyipum66okse

 

8-ўринда ангишвона билан ликопчани ўриб бошига дўппича қўндирган қизиқчи Халима 
https://www.instagram.com/p/BmtdDS-gY46/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=11oautwnumpcm

 

9-ўринда челленджни қўллаб қувватлаб келаётган ва совғага АЙФОН тиккан хонанда хамда Маданият вазирлиги вазир ўринбосари Озодбек Назарбеков.  
https://www.instagram.com/p/BmrEXgkBkpY/?utm_source=ig_web_copy_link

 

10-ўринда яна Жахонгир Позилжонов сахифасидан ва унинг тарғиботи орқали хонандалар  Исроил Саидумаров ва Улуғбек Холиқовлар билан биргаликда куйлагаан видео 
https://www.instagram.com/p/Bm7lQTMHd2G/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=81eyp875y5co

 

Шу билан хозирча икки ғолибни аниқладик ва улар билан Шахрисабз шахрида яна 4 ғолиб тантанавор равишда тақдирланадилар. Энг яхши ижро, энг яхши cover ва сайтимиз танлаган иштирокчи. У ғолибларни айни дамда барча видеоларни кўриб бахолаётган  махсус бадиий кенгаш хал қилмоқда. Тез кунда эълон қиламиз!

Шунингдек, Тошкент шахрида 11-сентябрьдан кейин (кунини кейинроқ айтамиз) Туркиялик ватандошимиз Райхон юборган 100 долларни яна сайтимиз таъбига кўра танланилган иштирокчидан бирига тақдим этилади.

Ва шу куни яна 5 иштирокчи болажонларга @Joni_ayiq тарафидан бериладиган рағбатлантирувчи  айиқ юмшоқ ўйинчоқлари совға этилади!

 

Айни дамгача йиғилиб қолган   икки мингга яқин йиғилган видеоларни барини сахифамизда чоп этишни имкони бўлмасди албатта, зеро улар орасидан хам танловда иштирок этишга лойиқ саналганлари танланиб, сараланиб қўйиб борилди шу сабаб бирор  видеони сахифамизда чоп эта олмаган бўлсак тўғри тушунишлари сўралади.

Афсуски жудаям кўп видеоларда хештег қўйилмаган ва ёки нотўғри ёзилгани боис  танловда ыатнаша олишмади ва аниқ хегштег бўлган    #maqomchallenge   босилганида табиийки у видеолар хисобга хам кирилмаган хамда  уларни кўрмай қолган бўлишимиз аниқ. Демакки, хештегсиз ёки нотўғри  хештег битиб қўйилган видеолар билан умумий сон икки мингдан ошиб бўлган.

БАРЧА ИШТИРОКЧИЛАРГА ТАШАККУР! БИЗ ХАММАМИЗ БИР ТАНУ БИР ЖОН  ХАЛҚ БЎЛИБ ЎЗЛИГИМИЗДАН ЗАВҚЛАНДИК  ВА ЗАВҚЛАНМОҚДАМИЗ! Очиғи хали хануз янгиликлардан қизиқиб кузатяпман ва бир нечаларини эса қайта-қайта томоша қиляпман.

Бунақаси бўлмаган!

Озодбек фикри аниқ нишонга урилди: БИЗ ЎЗБЕК ИНТЕРНЕТ ОЛАМИДА МАЪНАВИЙ ИНҚИЛОБ ҚИЛА ОЛДИК! Илк ўзбек миллий ва энг оммавий бўлган челлендж сифатида бу онлар тарихга кирди! Барча иштирокчилар шу кунларнинг қахрамонлари! Ким совғага лойиқ топилишидан қатъий назар буни унутманг, хамма ғолиб!
 



LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here