Шахзода Мухаммедова ўптирмаганига хақоротланди! Видео

0
417


Актриса Шахзода Мухаммедованинг хориждаги видеосидан бир парча  “Не ожидала” (кутмаганди) номи билан февраль ойида Кавказликларни инстаграмдаги профилида машхур бўлиб кетди.

 

 500 мингдан зиёд ўқувчилари бўлган kavkaz_insta_day сахифасида жойланган Шахзода иштирокидаги  видеода (ОРИГИНАЛИ БИЗДА ЮТУБДА) у хорижда ўзини турли қахрамон қиёфасига келтириб кўчада  суратга тушиб пул ишлайдиганлардан робот қиёфасидаги масхарабоз билан “ВидеоСелфи” тушаётгани тасвирланган. 

 

Шу пайт у робот  образдаги инсон қўлини ўрта бармоғини кўрсатган (хорижда  “ф*к” маъносини ўтайдиган хақорот тури) ва  Шахзода ажабланиб унга бироз қараб туриб, актер Акбархўжа Расуловнинг қахқахаси остида  нари кетган.

 

Кавказликларнинг изохида Шахзоданинг Мона Лизага хос бир неча эмоцияларни ўзида қамраган нигохи  қизғин мухокама остида қолиб,  унинг гўзаллиги айниқса кавказлик йигитлар унга ошиқ бўлишганини ёзиб Шахзода билан қизиқиш кучайиб кетган.

 

Видеони асли тўлиқ турида бироз аввал у масхарабоз Шахзодани сочларини титиб, ёнбоши билан уни туртиб юборган. Шунда Мухаммедова эътирозини нақ 5 мартта тез айтишдек билдирган ва натижада эса хақоротли ишора билан сийланган.

 

Ўз шарм хаёси қон қонига сингган ўзбегим хорижда хам бу  приколдек бўлса хам хақоротга жавоб билдирмай, юз ўгириб кетган.

Бошқаси бўлганида борми…ўша масхарабозни ишорасини ўзига хис қилдирармиди))

 

Видеони ТЎЛИҚ турини ютубда томоша қилмоқ

 

Шахзода Мухамедова:- У видео 2016-йил ижодий гуруҳимиз билан Чехиянинг пойтахти Прага шаҳрида Travel5 кўрсатувининг бошловчиси бўлиб ташриф буюрганимизда олинган эди. Ўша вақтда янги йил арафаси бўганлиги сабабли, масхарабозлар шаҳар бўйлаб одамларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида ҳар хил образларда юрганлигининг гувоҳи бўлган эдик. Бу робот одам эса актёр бўлиб, кўчада шу орқали пул топар экан, у билан суратга тушаётганимда аввал ўпиб қўймасанг суратга тушмайсан деди. Мен эса унга рад жавобини бериб: “Мен ўзбек қизиман, ўзбек қизи учун бу уят,” – дегандим  шунга бўлса керак видеога суратга ола бошлагач у аввалига мени туртиб юбориб, кейин қўлини мана шундай кўрсатди.

Ҳа, энди у инсон қаердан ҳам тушунсин ахир, у билан кунига миллиондан ортиқ турист суратга тушади ва мендан ташқари ҳамма чиройли қизлар уни ўпиб қўяр экан. Мен ундан хафа бўлмаганман, позитив талантли актёр экан. Образи мени лол қолдирган эди.

Нодира Тўраева: Бу видео ҳозир Кавказда хит ва кавказ йигитлари сизга ошиқ бўлиб, ижодингизга ҳам қизиқиши ортган. Бунга фикрингиз қандай?

Шахзода Мухамедова: -Қизиқишган бўлса интернет орқали ўзбек фильмларимизни томоша қилишсин. Youtube тармоғида 25 дан ортиқ фильмларим жойланган бўлиб, у ердан Travel5 кўрсатувини ҳам томоша қилишлари мумкин.

 

Нодира Тўраева  тайёрлади 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here