"Ўзбекконцерт"да кутилган ва кутилмаган ўзгаришдан нима кутиш мумкин?

0
140


 

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси сифатида таниш, хозирги “Ўзбекконцерт” давлат муассасасидаги  ўзгариш содир бўлгани кўпчилик учун бирдек икки хисни  уйғотган: кутилган ва кутилмаган тарзда кечди. 

 

 

Бу ташкилотни ўзимга кашф этгандан бери   айнан Одил Абдуқаххоровни кўпроқ биламан. Бу муассасадан энг кўп мулоқотда бўлганим хам, ижодий  хамкорлик қилинганим хам шу инсон. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидаги матбуот хизматидан то “Концерт томоша фаолиятини лицензиялаш” бўлими бошлиғи  ва мана  бугундан Одил Абдуғаниевич  “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси рахбар вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. 

 

 

Ўз ишига қаттиққўл, миллий қадриятлар аро  замонавийликдаги чегара билмас вазиятларга консерватив қарашлар ва дипломатик характерга эга бўлган Абдуқаххоровни айнан шу қаттиққўллиги сабаб хам бир неча тарбияси шаталоқ отган артистлару уларнинг продюсерлари ёқтирмаслигини биламиз.  Ва бекоргамас. 

 

 

Бу ташкилотда бўлиб, бир неча рахбарлар билан ишлаб, уларнинг ижобий тарафларини ўрганиб, салбийларидан эса дарс олишни ўтаган Одил Абдуқаххоровга санъатдаги анчагина муаммолар айнан унинг ичидан таниш бўлгани учунам, келгуси фаолиятида нишонни аниқ олишига ишонаман. 

Зеро у фақат ўз хонасидан туриб фаолият юритишдан фарқли шоу-бизнесни ичида кўп кўринишидан, уни ўрганиши ва хамиша рахбарият орасида адолатли кўприк ясаганидан  хабардормиз. 

 

 

Ўта масъулиятли мавқе билан Одил Абдуқаххоровни табриклар эканмиз унинг келгуси фаолияти даврида у қанча давом этишидан қатъий назар, ёдда қоларли ижобий натижаларни намоён қилишини истардик.

Бунга эса ишонч бор.

 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here