Йилнинг илк жумасидан фотонигох!

0
438

2017-йилниг илк муборак жумаси 6-январь куни доимгидек бир неча одамлар учун шу кун мохиятига монанд тарзда ўтишига яна бир бора "Фахрли инсон" лойихаси сабабчи бўлди.

Хозирда фотонигох сифатида шу кунни сезмоқ учун бирозгина суратлар тақдим этамиз. Келаси хафта жума куни эса батафсил фото ва видео хисоботи билан барча суратлар тақдим этиб, албатта йилнинг илк қахрамонлари сиймоларини хам намойиш қиламиз.

Қувончни қаранг… даволанишга бу хам бир ижобий хисса эмасми?

Адиз хам таваллуд кунини "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида ўтказди. У фарзандлик бўлганида хам шу лойихамизга келиб шодлиги билан бўлишганди ва яна бир неча санъаткорлар айнан таваллуд кунида шу лойихага кегани ёдингиздами? Кимларни эслайсиз?

Манзура нафақат жонли ижроси билан балки рақслари билан хам йиғилганларни хушнуд этди.

Қон топшираётганлар қаторида шоу-бизнес олами хам доимгидек фаол…чексиз хурмат!

Қахрамон учун юлдузли олқишлар!

Одамлар суйган санъаткорига қарсак чалса, "Фахрли инсон" лойихасида машхур санъаткорлар қон топширган қахрамонларга қарсак чалишади! Чин дилдан ва фахр билан!

Мана шу бир лахзалик оғир онларни гувохи бўлиб шу кун бежиз ўтмаганини хис этасиз… дарддан кўра шу дард сабаб зор бўлишдан асрасин экан… Бу лойиха борки бефарқ эмасмиз. Хашар билан қонни хам ва дорига пулни хам йиғиб беришдан қолмаймиз.

Қизиқчи жиддий тус олса янада қизиқ бўларкан… ва айниқса у қип-қизил рангларга бурканган бўлса))

Адиз-маладиз учун торт хам топилди!

Йилнинг илк қахрамонларига назар…

Уммон гурухидан кўра унинг фанклуби фаолроқ.

Мунисанинг шов-шувли собиқ маъмури…

Фарқи йўқ энди ким айбдор. Ким адашмайди ва ким хато қилмайди? Асосийси хаммани бир жойда учратасиз-яхшилик чоррахасида хамма бирдек яхшилик учун хизматда! "Фахрли инсон"!

Нимаики бўлмасин, қандай вазиятда бўлманг мана шу сурат сабаб хамма хаммасига шукр қилиб юборасиз… Умр оғриқ ва мухтожликдан иборат деб яшаётганлар хам бор! Яхшилаб суратга қаранг ва тушунинг буни. Соғмиз, тўқмиз… яна нолиймиз…

Фахрли чехралардан хамиша фахрланаман!

Бемордан хабар олганга улуғ савоблар ёзиларкан. Кўнгил кўтаринки бўлса тана дарди чекиниши осонроқ кечаркан. Яна у суйган актерингиз бўлсаку худди қадрдонингиз келгандек қувонаркансиз.

Оддийгина хабар олиш , илиқ сўз. Нигохлар тафти …бу аслида бир ибодатдек.

Келаси жума куни батафсил сурат ва видеолар билан биргаликда хисобот хам тақдим этилади.

Хозирча Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here