"Афсонавий" кубокка қўл теккизиш хуқуқи…))

0
52


Жахон Чемпионати кубоги Тошкентга “келипти” ва расмий хабарда ёзилишича  ( “право дотронуться”)  у 6 килодан сал кўпроқ олтин кубокка  қўл теккизиш хуқуқи  фақат чемпионат ғолиблари ва юртбошиларга мумкин эмиш…

 

 

Дунё ақлдан оздими? Жа оширворилмаяптими?

Халиги руслар “Святые мощи” деб шахарма-шахар кимнидир кийими ё нимасинидир олиб бориб оламонни ўптириб саждага ундайдиган нарса бизга хам кириб келяптими?

Нима қилибди 6 килолик олтин бўлса? Бизни юрт  йилига тонналаб олтин қазиб олса ва  дунё миқёсида олтин захира бўйича 4-чи ўринда бўлса , бу 6 килолик олтин нимаси билан бизни унга қўл теккизиш хуқуқидек  хайрантирмоқчи?

 

Афсонавий кубокмиш… нимаси афсона? Шуниям одам тайёрлаган, нимасси бу? Ана, яқиндагина ўз дўстини сувдан қутқариб ўзи нобуд  бўлган 12 ёшлик болакай афсона! Қахрамон деган ном билан ёдда сақланади. 

Бу нима , бир тилладан матох? Тиллани азизламоқчи бўлишса ана онага совға қилинган тилла буюмни онаси фахрланиб мақтаса гўзал, аёлига совға қилинган тилла тақинчоқларни аёли дугоналарига айтиб  хурсандчилиги билан бўлишса гўзал… “Мана ман шунақа онам ва аёлимни эъзозлаб олтинга кўмиб рози қилиб қўйганман” -деса бу эркакка  бошқа гап. 

 

Бизни футболистлар ютиб келиб “Бу бизни кубок!”- деса хам бошқа гап эди, шунда у олтин бўладими, тунукаданми, хархолда ғалабаМИЗ рамзи сифатида қадри бўларди. Бироқ шундаям шунча килолик тилла экан ва қўл теккизиш хуқуқи дея азизланиб улуғланишга  сабаб бўла олмасди.

 Керакми бизни мусулмон халқимизга бунақа ширк амалларни ўзига жам қилган урфларни киритиш? Бутпарастлик ва Аллохдан ўзгаси ё нарсага сиғинишни бошлаб берадиган репетицияку бунақа нарсалар.

Аста секинлик билан онгга ёзиб тайёрлашдек.

Хажга бориб қора тошга қўл теккизишдан бошқаси бундай улуғланишга лойиқмаску!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here