Хосила Рахимовада севишганлар куни байрами!

0
106


Хонанда Хосила Рахимова бугунги 14-февраль кунги Бобур таваллуд айёми билан бирга кейинги  икки сурат билан ўзбек ва турк тилларида мухлисларни   “Авлиё Валентин”-севишганлар куни билан мубораклади. 

 

 

Сўнгги йиллар бу байрам МАНТИҚАН   ўзбек миллати дини ва тарихига зид келгани боис  нишонлаш тақиқланиб шу куни анъанага кирган севишганлар кунига концерт берадиган Райхон концерт кунлари хам сурилиб, 14-февраль кунига фақат ғазалхонликка доир гала-концертлар уюштирила бошлаганди. 

 

Ўзбек Тўмариси тимсолидаги имиджда  достону афсоналар куйлаб тарихни тараннум айтадиган фольк хонандамиз Хосила Рахимова нечоғлик ўзи тарихдан хабардор билмадигу аммо бу байрамни хаттоки тарихимизда авлод аждодларимиз хам нишонламаганини ва бу табиийки шарқона  менталитет хамда  ислом динига тўғри келмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Хонанда Хосила Рахимованинг пресс-котиби Ёдгор Юксал берган изохига кўра бу мухлислари орасида шу байрамни нишонлаётганларга аталган.

Бироқ, балки бошқа дин ва миллат вакиллари бўлган  шундай мухлисларни табриклаб асл ўзбек мухлисларини ранжитиб қўйиш мухимроқмикан?

Тарғиботда хато кетмадимикан?

 

Мухлисларини насронийлар байрами бўлган авлиё Валентин-севишганлар куни билан табриклаётган ва асли ижодида ўзбек афсонасию достонларини куйлаб ўзбек тарихини тараннум этувчи фольк хонандаси  Хосила Рахимова     тарихимизга зид нарсани тарғиб этиши нечоғлик тўғри деб биласиз? 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here