Буюк бахт учун озгина хисса керак!

0
45


Бахт тушунчаси хар бир инсоннинг маълум бир давридаги истаган нарсасига етишгандаги хис этган холати. Болаликда бу ширинлик, ўсмирликда мухаббат, ёшларда висолу никох, фарзанд кутаётганларга шифокорнинг суюнчи хабари, ота-она мақомига етганида фарзандини бағрида бўлиши, ёши улуғларга фарзанд рохатини кўришу сезиш хамда набираларини бағрига босиш…

Бахт… нақадар оддий турмуш тарзида турли шаклда кўринадигандек. Аммо бахтнинг энг улкан ва қалбларни титратиб юборадиган турлари хам бор…

Бир кун бўлса хам оғриқсиз яшаш кимгадир бахт! Болам яшаб кетар экан деган ишонч қандайин бахт! Майли, бугун шу байрамда бироз бўлсада боламни чехраси очилиб яйраганини ўзи бахт менга, шунисигаям шукр!-деган бахт тури хам бор…

1-июнь куни шундай ота-оналар ва уларнинг бемор фарзандлари учун байрам ташкил қилганмиз. Улар кутган ва интилган бахт тушунчаси олдида оддийгина бахт билан яшаётганларни хаммасини буюк бахт учун оддий хамда арзимас хиссаларини қўшиш билан бирга улкан савоб сохибу сохибалари бўлиш имконига таклиф этамиз!

1-июнь, соат 11:00дан 16:00гача қон топшириш ва моддий хайрия, 13:00дан то 16:00гача эса  байрам концерт дастури!

Манзил: Қатортолдаги ПАРУС мажмуаси тўғрисидаги кўчада жойлашган Гемотология қошидаги Лейкемия билан касалланган беморлар шифохонаси. Батафсил +99894 6952121 (+телеграм) sayyod.com/faxrliinson #faxrliinson #sayyodcom

 

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди; Қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар».
Қолган иктасини билмадиму ва Худо асраб турсину аммо 1-июнь куни доимгидек қон топшираман ва бу #faxrliinson даги 7-маротаба қон топширишим бўларкан. Интиқ кутяпман шу кунни! Сизчи?

 

“Фахрли инсон”  хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун  “Фахрли инсон” учун ишлайдиган  картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали  моддий хайрия қилиши  мумкин.  

Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат!

“Фахрли инсон” учун  пластик карталар:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here